Зеленский биринчи марта Қрим кўпригидаги портлашга изоҳ берди
Олам
−
20 Октябрь 2022
35919Украина Президенти Владимир Зеленский биринчи марта Қрим кўпригидаги портлашга изоҳ берди. Бу ҳақда Зеленский канадалик журналистлар билан суҳбат чоғида фикр билдирди, деб ёзади CTV News.
Президентнинг сўзларига кўра, Украина аннексия қилинган Қрим ярим оролини Россия билан боғловчи кўприкнинг вайрон қилинишига алоқадор эмас.
“Билишимча, биз буни буюртма қилмаганмиз”, дейди Зеленский Қрим кўпригида яқинда рўй берган портлашларни изоҳлар экан.
Қрим кўпригида портлаш
Эслатиб ўтамиз, 8 октябрь куни Қрим кўпригида портлаш юз берди ва натижада поездаги цистерналарда ёнғин чиқди. Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари кўприкда юк машинаси портлатилганини маълум қилди. Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.
Ҳодиса юзасидан Россия Тергов қўмитаси террорчилик моддаси билан жиноий иш очди.
Украина Президенти девони раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк ҳодисага муносабат билдириб, бу бошланиши эканини, ноқонуний қурилган барча нарса йўқ қилинишини таъкидлади.
Президент Владимир Путин буйруғи билан ҳодисани ўрганиш учун ҳукумат комиссияси тузилди. Ҳодиса оқибатида уч киши ҳалок бўлди.
Россия Федерацияси ФХХ ва Тергов қўмитаси Қрим кўпригидаги теракт ташкилотчиси Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси, унинг бошлиғи Кирилл Буданов, ходимлари ва агентлари бўлганини иддао қилмоқда. Қрим кўпригидаги портлаш бўйича очилган жиноят иши доирасида 8 киши, жумладан, беш нафар Россия, уч нафар Украина ва Арманистон фуқаролари қўлга олинди.
Қрим кўприги Россиядаги энг узун кўприк бўлиб, унинг узунлиги 19 километрни ташкил қилади. Автомобиль қисми 2018 йил май ойида фойдаланишга топширилган. 2019 йил декабрь ойида эса унинг темир йўл қисми бўйлаб биринчи поездлар ҳаракатланган.
LiveБарчаси