Зеленский БААга борди (видео)
Олам
−
17 Февраль 14561 1 дақиқа
Украина Президенти Владимир Зеленский кеча, 16 февраль куни расмий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликларига борди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.
Тармоқда эълон қилинган кадрлардан кўринадики, Украина Президентига ушбу сафар давомида рафиқаси Елена Зеленская ҳамроҳлик қилмоқда.
FlightAware маълумотларига кўра, кеча, 16 февраль куни Украина Президентининг самолёти Мюнхендан Польшанинг Жешув-Ясёнка аэропортига, сўнгра Абу-Дабига учган.
"Устувор вазифа – асирликдан янада кўпроқ одамларимизни уйга қайтариш. Шунингдек, инвестициялар, иқтисодий ва гуманитар соҳалар бўйича ҳакорликни кенгайтириш” деб ёзди Владимир Зеленский Telegram'даги саҳифасида.
Қайд этиш жоиз, Украинада уруш бошлангандан бери Бирлашган Араб Амирликлари асирлар алмашинуви жараёнида Киев ва Москва ўртасида воситачилик қилиб келмоқда. Масалан, 5 февраль куни ҳам БАА воситачилигида Украина ва Россия орасида 150 га 150 форматида асирлар алмашинуви бўлиб ўтганди.
Эслатиб ўтамиз, эртага, 18 февраль куни Саудия Арабистонида АҚШ ва Россия вакилларининг Украинадаги урушни тугатиш бўйича музокаралари бўлиб ўтиши хабар қилинганди. музокараларда Украина томони ҳам қатнашиши ҳозирча номаълум.
Моҳимбегим Маъруфалиева