Заргарлик соҳасида ишлаб чиқариш 13 трлн сўмдан ошди
Олам
−
16 Март 1018 1 дақиқа
Қисқа муддатда заргарлик саноатида ишлаб чиқариш 3,3 карра ўсиб, 13 триллион сўмдан ошди. Бу ҳақда бугун, 16 март куни Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 3-мис бойитиш фабрикасини ишга тушириш маросимида айтилди.
Хусусан, Олмалиқда “Москва пўлат ва қоришмалар институти” университети филиали, Олмалиқ техника институти, Тошкент шаҳрида Геология фанлари университети (Ухань геология университети билан ҳамкорликда) ҳамда Италиянинг Пиза университети филиали ташкил қилинган.
Навоий кончилик технологиялари университетида ҳам Россия, Канада, АҚШ, Франция ва Чилининг илғор олийгоҳлари билан қўшма дастурлар йўлга қўйилган.
Ушбу олийгоҳларда йилига 2,5 мингга яқин тор соҳа мутахассислари тайёрланмоқда.
Натижада илгари қимматбаҳо ва рангли металлар асосан хомашё шаклида экспорт қилинган бўлса, бугун йилига 100 минг тонна мис ўзимизда қайта ишланиб, юқори қийматли маҳсулот яратилмоқда, қисқа муддатда заргарлик саноатида ишлаб чиқариш 3,3 карра ўсиб, 13 триллион сўмдан ошган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мустақилликнинг дастлабки йигирма беш йилида олтин қазиб олиш ҳажми 63 тоннадан 87 тоннага ёки 24 тоннага ошган бўлса, сўнгги тўққиз йилда бу яна 31 тоннага кўпайиб, ўтган йили 118,4 тоннага етказилгани ҳақида хабар берилганди.