Ўзбекистонда олтин қазиб олиш қарийб 120 тоннага етди

Жамият

image

Мустақилликнинг дастлабки йигирма беш йилида олтин қазиб олиш ҳажми 63 тоннадан 87 тоннага ёки 24 тоннага ошган бўлса, сўнгги тўққиз йилда бу яна 31 тоннага кўпайиб, ўтган йили 118,4 тоннага етказилди. Бу ҳақда бугун, 16 март куни Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 3-мис бойитиш фабрикасини ишга тушириш маросимида айтилди.

Маълум қилинишича, сўнгги йилларда тоғ-кон саноати тубдан ислоҳ қилинган. Илгари қимматбаҳо ва рангли металларни қазиб олиш билан 2 та комбинат шуғулланар эди.

Конларни инвесторларга бериш бўйича шаффоф тизим яратилгани ҳисобига тўққиз йилда 10 миллиард доллар хорижий инвестиция киритилган. Бугун соҳада 65 та хусусий корхона фаолият юритмоқда.

Мустақилликнинг дастлабки йигирма беш йилида олтин қазиб олиш ҳажми 63 тоннадан 87 тоннага ёки 24 тоннага ошган бўлса, сўнгги тўққиз йилда бу яна 31 тоннага кўпайиб, ўтган йили 118,4 тоннага етказилган.

Худди шундай 2016 йилдан буён кумуш ишлаб чиқариш 1,6 баробар, уран 2,1 баробар, мис 1,4 баробарга оширилишига эришилган. Натижада соҳада ишлаб чиқариш 1,7 баробар ўсиб, ўтган йил 270 триллион сўмга етган.

Шунингдек, юқори даромадли энг кўп иш ўринлари ҳам айнан шу соҳадаги корхоналарда экани таъкидланган. Қайд этилишича, бугун экскаватор машинисти 30 миллион сўмгача, бурғилаш мутахассислари ва катта самосвал ҳайдовчилари 40 миллион сўмгача, геолог ва маркшейдерлар 70 миллион сўмгача маош олмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Олмалиқ кон-металлургия комбинати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг