Зарафшон тоғ тизмасида туристик зона ташкил этилади

Жамият

image
Оҳангарон сувомбори ёнида ҳам туристик маскан қурилади north_east

Оҳангарон сувомбори ёнида ҳам туристик маскан қурилади

Зарафшон тоғ тизмасидаги “Қортоғ” зонасида 600 гектарлик туризм зонаси, “Қоратепа” сувомбори атрофида кемпинг ва капсула уйлар ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда кеча, 25 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ургут туманида бўлиб ўтган Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилинди.

Билдирилишича, Ургутга йил бошидан бери 500 минг хорижий ва 1 миллион маҳаллий сайёҳ ташриф буюрган. Йиғилишда 2026 йилда 600 млн долларлик туризм лойиҳаларини бошлаб, камида 35 минг аҳолини банд қилиш зарурлиги қайд этилган. Хусусан, тадбиркорлар Зарафшон тоғ тизмасида жойлашган “Қортоғ” зонасида 600 гектар майдонда туризм зонаси ташкил этиш ташаббусини билдирган.

Бундан ташқари, “Қоратепа” сувомбори атрофида кемпинг ва капсула уйлар қуриб, “Эко шаҳарча” қурилса, туристларга йил 12 ой хизмат кўрсатадиган масканга айланиши мумкин. 

Шу боис, мутасаддиларга Ургутда туристик-рекреацион зона дирекциясини ташкил этиш, мастер-режа ишлаб чиқиб, лотларни савдога чиқариш топширилди. Ушбу лойиҳанинг инфратузилмаси учун 50 млрд сўм маблағ ажратилади. Умуман, Ургутдаги ёндашувлар асосида яна 245 миллион долларлик лойиҳалар ҳисобига 8 та туманда 15 минг иш ўрни яратиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд шаҳри кенгайтирилиши маълум қилинганди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Зарафшон тоғ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг