Зангиотада ҳожатхонадан ёш боланинг жасади топилди
3-саҳифа
−
03 Октябрь 2023
10738Тошкент вилоятида 4-5 ёшлар орасидаги боланинг жасади ҳожатхонадан топилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Унинг айтишича, жорий йилнинг 1 октябрь куни Зангиота туманида жойлашган бир уйнинг ҳожатхонасидан ёши тахминан 4-5 бўлган эркак жинсига мансуб мурда топилган.
Хозирда Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзгатилиб, тергов олиб борилмокда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Бухоро вилояти Қоракўл туманида 28 ёшли аёл 4 кунлик чақалоғини кўчага ташлаб кетганди. Сурхондарё вилояти Шеробод туманида эса 3 ёшли ўғлини ўлдириб, ташландиқ ариққа ташлаб кетган эркакка 16 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди.
LiveБарчаси