Зангиотада ҳожатхонадан ёш боланинг жасади топилди
Crime
−
03 October 2023 12141 1 minute
Тошкент вилоятида 4-5 ёшлар орасидаги боланинг жасади ҳожатхонадан топилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Унинг айтишича, жорий йилнинг 1 октябрь куни Зангиота туманида жойлашган бир уйнинг ҳожатхонасидан ёши тахминан 4-5 бўлган эркак жинсига мансуб мурда топилган.
Хозирда Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзгатилиб, тергов олиб борилмокда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Бухоро вилояти Қоракўл туманида 28 ёшли аёл 4 кунлик чақалоғини кўчага ташлаб кетганди. Сурхондарё вилояти Шеробод туманида эса 3 ёшли ўғлини ўлдириб, ташландиқ ариққа ташлаб кетган эркакка 16 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November