Зангиотадаги цехга ўт кетди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 6 август куни Тошкент вилояти Зангиота туманидаги ишлаб чиқариш цехларидан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 16:33 да Тошкент вилояти Зангиота тумани “Назарбек” маҳалласи ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш цехларидан бирида ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВББ навбатчилик қисмига хабар келиб тушди.

Хабарга асосан, воқеа жойига зудлик билан қутқарув экипажлари етиб борган, ёнғин соат 17:23 да қуршаб олинган ҳамда соат 17:47 да тўлиқ бартараф этилган.

Билдирилишича, ҳодиса оқибатида жабрланганлар қайд этилмаган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 6 август куни Тошкент вилояти Зангиота туманидаги дўконлардан бирида даҳшатли ёнғин содир бўлган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг