Юк машинасида “шумахерлик” қилган саксовулкесарлар ушланди (видео)
3-саҳифа
−
17 Октябрь
10313Бухоро вилояти бўйлаб саксовулнинг ноқонуний кесилишига қарши рейд тадбирларида ўтказилмоқда. Ушбу тадбирларда сўнгги 2 ойда 25 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланган. Бу ҳақда Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Бухоро вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан саксовул ўсимликлари кесилишининг олдини олиш мақсадида назорат рейд тадбирлари давом эттирилмоқда. Хусусан, вилоятнинг чўл ҳудудларида сентябрь-октябрь ойлари давомида ўтказилган рейдлар давомида жами 25 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланган. Ҳолатлар юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 79-моддаси ( Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
25 та ҳолатда табиатга 29 миллион 702 минг 400 сўм зарар етказилганлиги ҳисобланган ва 222 миллион 900 минг сўм жарима тайинланган. Ҳуқуқбузарлар жами 252 миллион 602 минг 400 сўм товон тўлашлари белгиланган.
“Таъкидлаш жоизки, Экология вазирлиги ва вазирликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан республикамизнинг барча ҳудудларида саксовулларнинг ноқонуний кесилишига қарши рейд тадбирлари доимий тарзда ўтказилмоқда. Бу борадаги ҳар қандай ҳуқуқбузарлик қатъий қонуний жавобгарликка сабаб бўлади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятидаги “Омонқўтон” миллий табиат боғида жами 2500 тупдан ортиқ ноёб ва Қизил китобга киритилган дарахтлар кесиб кетилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.
LiveБарчаси