Йил якунигача барча радарлар хатловдан ўтказилади

Жамият

image

2025 йил якунига қадар Ички ишлар вазирлиги томонидан  чорраҳа ва йўллардаги барча махсус техника воситалари тўлиқ хатловдан ўтказилади. Бу Президент топшириғига асосан қабул қилинган ҳукумат қарорида белгиланган.

Қарорга мувофиқ:

  • ИИВ томонидан 2025 йил якунига қадар чорраҳа ва йўллардаги барча махсус техника воситалари тўлиқ хатловдан ўтказилади;
  • хатлов натижалари бўйича ўзбошимчалик билан ёки белгиланган тартибга риоя этмаган ҳолда ўрнатилган, техник ва стандарт талабларига жавоб бермайдиган техника воситалари демонтаж қилинади;
  • ҳайдовчилар томонидан тезликни ошириш ҳолатлари кўплаб кузатилаётган ҳудудларда автомашиналарнинг айни вақтдаги тезлигини кўрсатиб огоҳлантирувчи электрон таблолар ўрнатилади;
  • тадбиркорларнинг махсус техника воситаларидан фойдаланишда шахсга доир маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш, суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш чоралари кўрилади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур қарор билан жорий йил 1 июндан бошлаб йўл чизиқларини босиб қоидабузарлик содир этиш ҳолатларини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этишга йўл қўйилмаслиги белгиланганди. Тўхташ чизиғи – “стоп-линия” (5.33 йўл белгиси) бундан мустасно.

Қарорга кўра, 1 июндан бошлаб шаҳарлар автомобиль йўлларида таъмирлаш ёки йўл чизиқларини чизиш билан боғлиқ ишларни соат 07:00 дан 21:00 га қадар амалга оширишга (дам олиш кунлари, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган алоҳида ҳолатлар бундан мустасно) йўл қўйилмайди.

Шунингдек, жорий йил 1 сентябрдан бошлаб ҳаракат тезлигини назорат қилишга мўлжалланган ҳар қандай турдаги стационар ва мобиль радарлар жойлашган ҳудудда ва унгача камида 250 метрдан кам ҳамда 500 метрдан кўп бўлмаган ҳудудда “Радар” йўл белгисининг ўрнатилиши мажбурий бўлади.

Бундан ташқари, автобуслар ҳаракати учун ажратилган, яъни “А” ҳарфли тасмаларда бошқа транспорт воситаларининг соат 23:00 дан 06:00 га қадар ҳаракатланиши қоидабузарлик ҳисобланмайди


Мақола муаллифи

Теглар

радар йўл қоидаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг