Европарламент Зурабишвилини Грузия президенти сифатида тан олди
Олам
−
13 Февраль 2025 5017 1 дақиқа
Европарламент 2024 йил 29 декабрь куни президент саройини тарк этган Саломе Зурабишвилини Грузиянинг қонуний президенти сифатида тан олди. Бу ҳақда бугун, 13 февраль куни Страсбургда қабул қилинган резолюцияда сўз боради.
“Европа парламенти Саломе Зурабишвилини Грузиянинг қонуний президенти ва грузин халқининг вакили сифатида тан олишда давом этмоқда”, дейилади резолюцияда.
Шунингдек, у Зурабишвилини 20-21 март кунлари Брюсселда бўлиб ўтадиган ЕИ саммитига Грузия Президенти сифатида таклиф қилишни таъкидлаган. Европарламент депутатлари Грузиядаги сиёсий инқирозни фақат янги парламент сайловлари орқали ҳал қилиш мумкин, деб ҳисобламоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 14 декабрь куни Грузияда президентлик сайловлари бўлиб ўтган, унда давлат раҳбари лавозимига ягона даъвогар, ҳукмрон “Грузия орзуси” партиясидан Михаил Кавелашвили ғалаба қозонганди. У сайловчиларнинг 225 овозидан 224 тасини олди.
13 декабрь куни Зурабишвили ваколат муддати тугайдиган 29 декабрдан кейин президент саройини тарк этиш ниятида эмаслигини айтди. Бироқ республика Бош вазири Ираклий Кобахидзе, агар у шундай қилса, жиноий жавобгарликка тортилиши билан таҳдид қилди. Охир-оқибат, у сайловларни ноқонуний деб атади, аммо Кавелашвилининг инаугурацияси куни президентлик қароргоҳини тарк этди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025