Европанинг яна бир давлатида 5,6 балли зилзила бўлди

Олам

image

Сейсмологлар Норвегиянинг Ян-Майен ороли ҳудудида 5,6 балли зилзилани қайд этишди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати хабар бермоқда.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, зилзила эпицентри Олонкинбюэн қишлоғидан 205 км шимолий-ғарбда жойлашган. Зилзиланинг учоғи эса 10 км чуқурликда қайд этилган.

Вайроналар ва қурбонлар ҳақида маълумотлар келтирилмаган.

Кеча, 30 октябрь куни Туркиянинг ғарбий қисмида Измир вилоятида вайронкор зилзила юз бергани хабар қилинганди. Зилзила кучи 6,6 балл бўлган.

Қурбонлар сони эса 6 нафардан 12 нафарга етди. Жабрланганлар 200 нафардан 419 нафаргача кўпайди.


Мақола муаллифи

Теглар

зилзила Норвегия

Баҳолаганлар

405

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг