Туркияда зилзила қурбонлари сони ортяпти. Мирзиёев Эрдўғанга таъзия билдирди
Жамият
−
30 Октябрь 2020
13207Ўзбекистон Республикаси Президенти Туркиянинг ғарбий ҳудудларида юз берган табиий офат – кучли зилзила оқибатида инсонлар қурбон бўлгани, кўплаб фуқаролар жaроҳат олгани ҳамда катта талофатлар кўрилгани муносабати билан Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга таъзия йўллади.
Шавкат Мирзиёев ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатларда шифо топишини тилади.
Қурбонлар сони эса 6 нафардан 12 нафарга етди. Жабрланганлар 200 нафардан 419 нафаргача кўпайди.
Маълумот учун, бугун, 30 октябрь куни Туркиянинг ғарбий қисмида Измир вилоятида вайронкор зилзила юз бергани хабар қилинганди. Зилзила кучи 6,6 балл бўлган.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Измирдаги зилзила натижасида ўзбекистонликлар жабрланмаганини маълум қилди.
LiveБарчаси