Туркиядаги зилзила жабрланувчилари орасида ўзбекистонликлар борми?

Олам 7576
image

Аввалроқ, Туркиянинг ғарбий қисмида Измир вилоятида вайронкор зилзила юз бергани хабар қилинганди. Маълумотларга кўра, зилзила кучи 6,6 балл бўлган.

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, бугун, 30 октябрь куни содир бўлган кучли зилзила натижасида ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.

Ўзбекистоннинг Анқарада шаҳридаги Элчихона ва Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Измир вилоятининг Тезкор штаби билан доимий алоқа ўрнатган.

“Жароҳат олган ҳамюртларимиз тўғрисида маълумот аниқланганда,  зарур ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилшингизни сўраймиз (тел.: +90 212-323-20-36/37)”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Измирдаги зилзиладан кўп ўтмай Туркия миллий валютаси лира долларга нисбатан кескин қадрсизланди ва 1 доллар 8,379 лирага етди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 303
Рейтинг: 3
t
×