Зилзиланинг илк таъсири. Турк лираси “қулади”

Олам

image

Аввал хабар берганимиздек, бугун Туркияда вайронкор зилзила содир бўлди. Измир яқинида рўй берган ушбу табиий офат оқибатида турк валютаси қулади ва янги антирекорд қайд этилди. Савдо маълумотларига кўра, Тошкент вақти билан соат 17:49 ҳолатига кўра, 1 доллар 8,379 лирага етди.

Сўнгги маълумотларга кўра, зилзила натижасида камида ўнта уй вайрон бўлган ва битта кўп қаватли бино қулаб тушган. Ҳалок бўлганлар ва ярадорлар ҳақида маълумот йўқ. Грецияда ҳам силкинишлар қайд этилган.

Америка валютаси турк лирасига нисбатан фоиздан ошиб кетди. Бу август ойидан бери кузатилган энг катта қулаш бўлди.

Умуман олганда, лиранинг тушиши кетма-кет ўнинчи ҳафтада давом этмоқда. Сўнгги пайтларда маҳаллий марказий банкнинг ҳаракатлари салбий омилга айланди, бу эса асосий ставкани паст даражада ушлаб тураётган эди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия зилзила

Баҳолаганлар

462

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг