Туркияда вайронкор зилзила содир бўлди
Олам
−
30 Октябрь 2020
15542Бугун, 30 октябрь куни Эгей денгизидаги зилзила туфайли Туркиянинг ғарбий қисмидаги Измир вилоятидаги уйлар вайрон бўлди. Маълумотларга кўра, зилзила кучи 6,6 балл бўлган. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимиятга асосланиб NTV хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, Измирнинг Байракли туманида ўнта уй вайрон бўлган. Борнованинг Измир туманида ҳам вайронагарчиликлар мавжуд.
Шунингдек, Измирдан 100 км узоқликда жойлашган Кушадаси курорт шаҳридаги баъзи биноларга зарар етгани ҳақида ҳам хабарлар мавжуд.
Ҳозирда ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар ҳақида аниқ маълумот берилмаган. Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу камида олтита бино вайрон бўлгани ҳақида маълум қилди.
Телеканал маълумотларига кўра, измирликлар вайроналар остидаги одамларни қутқаришда иштирок этмоқда. NTV’нинг жонли эфири одамлар қандай қилиб қутқарувчилар билан биргаликда шаҳарнинг турли қисмларида тирик қолганларни топишга ҳаракат қилаётганини намойиш этмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь