Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди
Local
−
13:58 871 1 minute
Бугун, 14 октябрь куни Қирғизистоннинг Боткен вилоятида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Қайд этилишича, ер қимирлаши соат 13:50 да юз берган. Зилзила магнитудаси 3,4, чуқурлиги 10 километрни ташкил этган.
Зилзила эпицентри Тошкентдан 251 км жанубий-шарқда, Қирғизистоннинг Боткен вилоятида жойлашган. Унинг координаталари 40,16 даража шимолий кенглик ва 71,82 даража шарқий узунликни ташкил этган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Фарғона туманида 2-3 балл, 18 км;
- Қувасой шаҳрида 2-3 балл, 20 км;
- Фарғона шаҳрида 2 балл, 25 км;
- Марғилон шаҳрида 2 балл, 34 км.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида зилзила содир бўлган эди ва Ўзбекистонда сезилганди.
Live
All