Европа кенгаши раиси Ўзбекистонга келади
Олам
−
10 Октябрь 2022
7013Жорий йилнинг 28 октябрь куни Европа кенгаши раиси Шарль Мишель Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда унинг ўзи Twitter саҳифасида маълум қилди.
У ўз твитида 28 октябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюриши ва Президенти [Шавкат] Мирзиёев билан учрашишдан мамнут эканини билдирган.
Бундан ташқари, Шарль Мишель 26-27 октябрь кунлари Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев таклифига кўра, Остонада бўлади. Европалик сиёсатчи у ерда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашувида иштирок этади.
“Европа Иттифоқи Марказий Осиё билан алоқаларни чуқурлаштиришга ва минтақавий ҳамкорликни қўллаб-қувватлашга тайёр”, дейди Мишлеь.