Мирзиёев Бакуда Шарль Мишель билан учрашди
Жамият
−
12 Ноябрь
3171Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 12 ноябрь куни Баку шаҳрида ўтаётган иқлим бўйича саммит доирасида Европа кенгаши Раиси Шарль Мишель билан учрашди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан кўп қиррали ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги янги битимни тез фурсатда қабул қилиш, шунингдек, "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" форматидаги биринчи саммитга тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилди.
Эслатиб ўтамиз, Мирзиёев бугун, 12 ноябрь куни Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида ўтаётган БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессияси (COP29) доирасидаги Жаҳон етакчилари саммитининг ялпи мажлисида нутқ сўзлаганди.
LiveБарчаси