Мишель Орбаннинг Украина бўйича тинчлик таклифларини рад этди
Олам
−
16 Июль
6718Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг тинчлик таклифларини рад этиб, Украина бўйича ҳеч қандай тинчлик музокараларини Украинасиз ўтказиб бўлмаслигини айтди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Агентлик Мишелнинг Венгрия Бош вазирига йўллаган жавоб хати билан танишган. Унда Европа Кенгаши раҳбари Европа Иттифоқининг Киевга қурол етказиб беришни кўпайтириш сиёсати “уруш сиёсати эмас, аксинча” эканлигини эълон қилган.
Шунингдек, Мишель ЕИ “Россия қўшинларини Украинадан олиб чиқиб кетилишини” талаб қилаётганини ёзган.
Маълумот учун, жорий йилнинг 2 июль куни Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Украина Президенти Владимир Зеленский билан музокаралар ўтказиш учун Киевга борди. Ғарбнинг Украинага ҳарбий ёрдамини танқид қилган Орбаннинг ташрифи Венгрия Европа Иттифоқи кенгашига раислиги бошланганидан бир кун ўтиб амалга оширилди. 5 июль куни Орбан Россия Президенти Владимир Путин билан учрашиш мақсадида Москва шаҳрига борди. У Путин билан ҳозирги учрашув муҳим эканлиги ва Венгрия тез орада Европада ҳам Россия, ҳам Украина билан мулоқот олиб боришга қодир ягона давлатга айланишини таъкидлаган. 8 июль куни у Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан Пекиндаги Дяоюйтай давлат қароргоҳида учрашиб, унда Си Цзиньпин Хитой ва Венгрия Украина инқирозини ҳал қилишда умумий тамойилларга эга эканини айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Орбан Украина Президенти Владимир Зеленский ҳамда Россия Президенти Владимир Путин билан учрашувлари ҳақида Европа Иттифоқи ҳамда Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишелга мактуб йўллаганди.
LiveБарчаси