Орбан Москвага борди (видео)

Олам

image

Бугун, 5 июль куни Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Россия Президенти Владимир Путин билан учрашиш мақсадида Москва шаҳрига борди. Бу ҳақда Венгрия Бош вазирининг матбуот котиби Берталан Хаваши хабар берди.

Маълум қилинишича, Виктор Орбан Москвада Путин билан учрашиб, музокараларни бошлаб юборган.

Путин Орбандан Венгрия ва Европа Иттифоқининг Украинадаги вазият бўйича позицияси билан таништиришни айтди. Шунингдек, Украинадаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш бўйича Москва таклифлари тафсилотлари билан танишишини сўради.

Орбан эса Путин билан ҳозирги учрашув муҳим эканлиги ва Венгрия тез орада Европада ҳам Россия, ҳам Украина билан мулоқот олиб боришга қодир ягона давлатга айланишини таъкидлаган.

Россия Давлат Думасининг Халқаро ишлар бўйича қўмитаси раиси ўринбосари Светлана Журова Орбаннинг Москвага ташрифини тушунтирар экан, Венгрия раҳбарининг ҳаракатларини яхши сигнал деб баҳолаган.

“Менимча, Орбан ҳамма нарсани тўғри қилди. Бирига келди, фикрини эшитди. Энди бошқасига келди. Умид қиламанки, буларнинг барчаси Европа платформаларида эълон қилинади. Орбан Зеленскийни эмас, европалик ва америкалик сиёсатчиларни ишонтириши керак. Орбаннинг ташрифи, албатта, яхши сигналдир”, деган Журова.

Олдинроқ Берталан Хаваши Орбан  Путин билан Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича музокаралар ўтказишини маълум қилганди.

Венгрия 2024 йилнинг 1 июлидан 31 декабригача Европа Иттифоқига раислик қилади. BBC'нинг қайд этишича, Орбан 2022 йилда Россиянинг Украинага кенг кўламли босқинидан кейин Кремль билан яқин алоқаларни сақлаб қолган ягона блок миллий ҳукумати раҳбаридир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Орбан Зеленский билан музокара ўтказиш учун Киевга боргани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Москва Путин Виктор Орбан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг