Еврокомиссия раҳбари Украинага борди
Олам
−
02 Февраль 2023 9030 1 дақиқа
Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Хосеп Боррель Украинага расмий ташриф билан борди. Уларга Европа Иттифоқи комиссарлари гуруҳи ҳамроҳлик қилмоқда. Бу ҳақда фон дер Ляйен Twitter'да маълум қилди.
“Киевга қайтганимдан хурсандман. Бу сафар ўзимнинг Европа комиссарлари иборат жамоам билан келдим. Биз бу ерга Европа Иттифоқи Украинани ҳар қачонгидан ҳам қаттиқроқ қўллаб-қувватлаётганини кўрсатиш учун келдик. Биз қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорликни янада чуқурлаштирамиз”, дея тушунтирди Еврокомиссия раҳбари Киев расмийлари билан учрашув олдидан.
Урсула фон дер Ляйен ва Европа Иттифоқининг бошқа вакиллари Киевда 3 февралга белгиланган Украина-Европа Иттифоқи саммитида иштирок этади.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель