Еврокомиссия раҳбари Украинага борди
Олам
−
02 Февраль 2023
5762Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Хосеп Боррель Украинага расмий ташриф билан борди. Уларга Европа Иттифоқи комиссарлари гуруҳи ҳамроҳлик қилмоқда. Бу ҳақда фон дер Ляйен Twitter'да маълум қилди.
“Киевга қайтганимдан хурсандман. Бу сафар ўзимнинг Европа комиссарлари иборат жамоам билан келдим. Биз бу ерга Европа Иттифоқи Украинани ҳар қачонгидан ҳам қаттиқроқ қўллаб-қувватлаётганини кўрсатиш учун келдик. Биз қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорликни янада чуқурлаштирамиз”, дея тушунтирди Еврокомиссия раҳбари Киев расмийлари билан учрашув олдидан.
Урсула фон дер Ляйен ва Европа Иттифоқининг бошқа вакиллари Киевда 3 февралга белгиланган Украина-Европа Иттифоқи саммитида иштирок этади.
LiveБарчаси