ЕТТБ Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши қачон иниқироздан олдинги даражага қайтишини айтди

Жамият

image
COVID-19 Ўзбекистон иқтисодига нисбатан паст зарар келтиряпти – эксперт north_east

COVID-19 Ўзбекистон иқтисодига нисбатан паст зарар келтиряпти – эксперт

Дунё пандемия ортидан келган инқироздан қачон қутулади? north_east

Дунё пандемия ортидан келган инқироздан қачон қутулади?

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) 2021 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 4,5 фоизга ўсишини тахмин қилди. Бу ўсиш экспорт ва ички талабнинг тикланиши ҳисобига бўлади деб прогноз қилган ЕТТБ.

ЕТТБ бу йил Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 2 фоизга қисқаришини кутмоқда. 2021 йил учун иқтисодий ўсиш прогнозини 6,5 фоиздан 4,5 фоизгача пасайтирди.

Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш 2020 йилнинг биринчи ярмида 0,2 фоизгача пасайиб, асосан қишлоқ хўжалиги (2,8 фоиз) ва қурилиш (7,3 фоиз) соҳаларидаги ўсиш ҳисобига ижобий кўрсаткичини сақлаб қолган. 

Банк ҳисоботига кўра, биринчи ярим йилликда саноат ва газ қазиб олиш 1,9 фоиз ва 17,1 фоизга камайган. Меҳмонхона бизнеси ва чакана савдода 1,1 фоизга, транспорт ва сақлаш, ахборот ва алоқада — 3,2 фоиз пасайиш кузатилди.

Ҳукумат карантин чораларини 2020 йил март ойининг ўрталарида жорий қилди ва 2020 йил август ойининг охиридан бошлаб уларни аста-секин юмшатди. 2020 йил январь-июль ойларида ишсизлик ўтган йилги 9,1 фоиздан 13,2 фоизга ўсди, реал даромадлар эса 1,7 фоизга камайди. Ялпи талаб сустлиги фонида инфляция 2020 август ойида 11,7 фоизгача пастлади (2019 йил августда — 16,5 фоиз), бу Марказий банкни қайта молиялаш ставкасини йиллик 15 фоиздан 14 фоизгача туширишга мажбур қилди.

Ҳисоботда таъкидланишича, Инқирозга қарши жамғарма (ЯИМнинг 1,5 фоизга яқини) ташкил этилганига қарамай, мамлакат кучли ташқи босимни бошдан кечирмоқда. Йилнинг етти ойида импорт тахминан 18 фоизга, экспорт эса 21 фоизга камайди. Россия ва Қозоғистондаги иқтисодий фаолликнинг сустлашуви ва январь-июль ойларида пул ўтказмаларининг 7 фоизга пасайиши туфайли ташқи мувозанат янада ёмонлашди.

Умуман олганда, ЕТТБ бу йил реал ЯИМнинг 2 фоизга қисқаришини прогноз қилмоқда. Таҳлилчилар экспорт ва ички талабнинг тикланиши билан боғлиқ ҳолда 2021 йилда 4,5 фоиз ўсишни кутмоқдалар.

Банк май ойидаги ҳисоботида мамлакат иқтисодиёти 2020 йил 1,5 фоизга, кейинги йил эса 6,5 фоизга ўсишини прогноз қилган эди. Мамлакат иқтисодиёти 2019 йилги ўсиш кўрсаткичларига эса 2022 йилнинг биринчи чорагида етиб бориши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

инқироз ЕТТБ

Баҳолаганлар

80

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг