Дунё пандемия ортидан келган инқироздан қачон қутулади?

Олам

image

Бутун дунё иқтисодиёти коронавирус пандемияси сабаб юзага келган инқироздан қутулиши учун беш йил керак бўлиши мумкин. Жаҳон банки бош иқтисодчиси Кармен Рейнхарт шундай фикрда

"Эҳтимол, карантин билан боғлиқ барча чеклов чоралари бекор қилинса, иқтисодиёт тезроқ тикланиши мумкин, аммо, тўлиқ тикланиш беш йилгача чўзилади", деди иқтисодчи.

Шунингдек, Рейнхарт инқироздан сўнг дунёда қашшоқлик даражаси 20 йил ичида биринчи марта кўтарилишини айтди. Иқтисодчининг фикрига кўра, пандемия туфайли юзага келган инқироз дунёда тенгсизликни ҳам кучайтиради. 

Иккинчи жаҳон урушидан бери илк марта жаҳон иқтисодиёти бундай рекорд даражадаги таназзулга учради. Мисол учун, январь ойида иқтисодда ўсиш суръати 5,2 фоиз бўлиши кутилган эди. Бироқ, унинг ўрнига, 2,5 фоиз ўсиш кузатилган. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги коронавирус инфекцияси COVID-19 ни пандемия деб эълон қилганди. 

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда 30 071 368 кишида коронавирус юқтириш ҳолатлари аниқланган, ундан 944 887таси вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

пандемия

Баҳолаганлар

116

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг