Россиядаги Европа компаниялари инқирозга учрамоқда

Олам

image

Россиядаги Европа компаниялари бирин-кетин иқтисодий инқирозга учрамоқда. Бу ҳақда “Газета.ru” нашри хабар берди.

Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий операцияси туфайли Европа компаниялари Россия бозорида 2022 йил февралдан бери камида 100 миллиард евро (110 миллиард доллар) йўқотди. Хусусан, 176 га яқин компаниялар ўз бизнесларини сотиш, ёпиш ёки қисқартириш билан боғлиқ активларнинг қадрсизланиши, валюта курси билан боғлиқ ва бошқа йўқотишларга дуч келишди. 

Маълумотларга кўра, энг катта харажатлар нефть ва газ компанияларига тўғри келади. Масалан, BP, Shell ва TotalEnergies компанияларининг умумий йўқотишлари 40,6 миллиард евро (44.6 миллиард доллар)ни ташкил этди. Бироқ, глобал энергия нархларининг кўтарилиши туфайли ушбу компаниялар молиявий қийинчиликларга дуч келмадилар ва ўтган йили рекорд даражадаги 95 миллиард евро (105 миллиард доллар) даромад олишди. 

Шунингдек, саноат компаниялари, шу жумладан, автомобиль ишлаб чиқарувчилари Россияда 13,6 миллиард евро (15 миллиард доллар) йўқотишди, молиявий корпорациялар, айниқса, банклар 17,5 миллиард евро (19 миллиард доллар) миқдоридаги ҳисобдан чиқариш ва бошқа харажатларни рўйхатдан ўтказди.

Шунингдек, экспертлар хорижий мулкдорларнинг компаниялардаги улушлари Россия мулкининг вақтинчалик бошқармасига ўтказилишидан хавотирда. Чунки бу Европа бизнесида навбатдаги йўқотишларга сабаб бўлиши мумкин. 

Бироқ Киев иқтисодиёт мактаби Европа корхоналарига тегишли бўлган 1,9 минг фирманинг ярми Россияда ишлашни давом эттираётганини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти Владимир Путин мамлакатнинг барча амалдорлари маҳаллий автомобилларни ҳайдаши кераклигини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия бозор инқироз Европа саноат компаниялари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг