Европада газ инқирози бошланмоқда – “Bloomberg”
Олам
−
23 Ноябрь
889Европада газ захиралари камайиб бораётгани, совуқ об-ҳаво ва Россиядан етказиб беришнинг чекланиши шароитида янги энергия инқирози юз бериши мумкин. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.
Нашр ёзишича, Украинадаги можаро авж олган бир пайтда газ нархи 45 фоизга ошган. Бундан ташқари, совуқ туфайли ёқилғи захиралари тез камайиб бормоқда.
“Бизда ҳали ҳам газ таъминоти билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Агар биз ҳақиқатан ҳам Россия газидан мустақил бўлишни истасак, кўпроқ импорт қувватига эга бўлишимиз керак”, деган Германиянинг RWE энергетика компанияси Бош директори Маркус Креббер.
Шу билан бирга, шамол электр станциялари ҳудудидаги паст шамол тезлиги электр энергиясини ишлаб чиқариш учун ушбу манбадан тўлиқ фойдаланиш имкониятини чекламоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Еврокомиссия Европа Иттифоқида электр энергияси истеъмолини камайтириш ва Россиядан қувурлар орқали етказиб берилаётган газ учун нархларнинг юқори чегарасини жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаганди. Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Европа Иттифоқининг ўткир энергетика инқирозини енгиш бўйича таклифларини таърифлар экан, у Москвани “энергиядан қурол сифатида фойдаланишда” айблаганди.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси