ЕТТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига янги директор тайинланди
Жамият
−
10 Июль 2023
2682Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори этиб Анди Аранитаси тайинланди. Бу ҳақда ЕТТБ Матбуот хизмати QALAMPIR.UZʼга маълум қилди.
Албания ва Британия фуқароси бўлган Аранитаси ўз вазифасини жорий йилнинг 1 сентябридан бошлайди. ЕТТБдаги фаолияти давомида у банкнинг энергетика бўлинмаларида турли масъул лавозимларда ишлаган ҳамда Туркия ва Жануби-Шарқий Европадаги энергетика лойиҳалари портфелини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва бошқариш учун масъул бўлган. Бундан илгари ЕТТБнинг Шимолий Македониядаги ваколатхонасига раҳбари бўлган.
Анди Аранитаси жаноб Алкис Дракиноснинг ўрнини эгаллайди. Дракинос 2017 йилда мамлакат билан қайта алоқа ўрнатилганидан бери банкнинг Ўзбекистондаги фаолиятини бошқариб келган ва ҳозирда у Тбилисида жойлашган Кавказ минтақавий ваколатхонасига раҳбар этиб тайинланган.
LiveБарчаси