Ёш она ва 2 яшар қизнинг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ бўйича жиноий иш қўзғатилди

3-саҳифа

image

Бироз аввал, Тошкентнинг Шайхонтоҳур тумани “Шофайиз” маҳалласида йўл-транспорт ҳодисаси рўй бергани, унда ёш она ва унинг 2 яшар қизи қурбон бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Воқеага QALAMPIR.UZ мухбири гувоҳ бўлганди.

Маълум бўлишича, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, Шайхонтоҳур тумани Шофайиз кўчасида бошқа шахсга тегишли бўлган Lacetti русумли автомобилни тегишли ҳужжатларсиз бошқариб борган 18 ёшли Бекзод Ю. икки нафар пиёдаларни уриб юборган ва бошқарувни йўқотиб, қарама қарши ҳаракат йўлига ўтиб 51 ёшли Маъруфжон К. бошқарувидаги Spark русумли автомобилга тўқнашган.

ЙТҲ натижасида пиёдалар – 22 ёшли Н.М. (К.) ва унинг икки ёшли қизи Н.К.лар бадан шикастларидан воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган. Автомобиль ҳайдовчилари шифохонага етказилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

591

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг