Тошкентда автомойка ходими ЙТҲ содир этди. Она ва бола қурбон бўлди
3-саҳифа
−
04 Сентябрь 2020
20558Бугун, 4 сентябрь куни соат 13:30 атрофида Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Унда 21 яшар она ва унинг 2 яшар қизи ҳалок бўлди. Бу ҳақда воқеага гувоҳ бўлган QALAMPIR.UZ мухбири хабар бермоқда
“Шофайиз” маҳалласидан Оқтепа кўчасига катта тезликда ҳаракатланаётган Lacetti русумли автомобиль қуйиб ўтиш қодиларини бузиб, олдинда кетаётган автомобилни қувиб ўтмоқчи бўлган вақтда, шу йўлда пиёда кетаётган 21 ёшли она ва унинг 2 яшар қизини уриб юборган.
Lacetti она-болани уриб юборгач, рул бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Spark русумли автомобиль билан тўқнашади.
QALAMPIR.UZ мухбири воқеа жойидан маълум қилишича, йигит Lacetti автомобилини ҳайдовчилик гувоҳномаси ва тегишли ҳужжатларсиз бошқарган. У автомобилларни ювиш шохобчаси ходими бўлган.
Мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси натижасида она ва бола воқеа жойида вафот этган. Spark ҳайдовчиси ва ЙТҲнинг бош сабабчиси Lacetti ҳайдовчиси оғир аҳволда шифохонага олиб кетилган.
LiveБарчаси