ЕОИИ етакчилари нималарга келишиб олди?
Олам
−
27 Декабрь
5424Кеча, 26 декабрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди ва унинг якунлари бўйича 17 та ҳужжат маъқулланди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.
Бу галги учрашувда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян онлайн форматда қатнашиб, йиғилишга раислик қилди. Учрашувда Беларусь резиденти Александр Лукашенко, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, шунингдек, кузатувчи мақомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Эрон Ислом Республикаси Саноат, конлар ва савдо вазири Саид Муҳаммад Отабак ҳам қатнашди. Куба Республикаси Президенти Мигель Диас-Канель эса иштирокчиларга видеомурожаат йўллади.
Олий Евросиё иқтисодий кенгаши йиғилиши якунлари бўйича қуйидаги ҳужжатлар маъқулланди:
-
"Евросиё иқтисодий иттифоқи ва учинчи томон ягона божхона транзити тизими тўғрисида"ги битим.
-
"2014 йил 29 майдаги Евросиё иқтисодий иттифоқи тўғрисидаги шартномага махсус ҳимоя, дампингга қарши ва компенсация чораларини қўллаш ёки қўлламаслик тўғрисида тергов ўтказиш ва қарорлар қабул қилишнинг махсус механизми нуқтаи назаридан ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги баённома.
-
“Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг 2018 йил 6 декабрдаги 23-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарори.
-
“Евросиё иқтисодий иттифоқининг 2025 йилга мўлжалланган бюджети тўғрисида”ги қарор.
-
"Беларусь Республикасининг қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш соҳасидаги мажбуриятлари тўғрисида"ги қарор.
-
“Евросиё иқтисодий иттифоқи халқаро фаолиятининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари тўғрисида”ги қарор.
-
2023 йил 25 декабрдаги “Бир томондан, Евросиё иқтисодий иттифоқи ва унга аъзо давлатлар, иккинчи томондан, Эрон Ислом Республикаси ўртасида эркин савдо тўғрисидаги битим кучга кириши тўғрисида”ги қарор.
-
“Эрон Ислом Республикасига Евросиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи давлат мақомини бериш тўғрисида”ги қарор.
-
“Евросиё иқтисодий иттифоқининг умумий электр энергияси бозорини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар режасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарор.
-
“Тадбиркорлик субъектлари томонидан Евросиё иқтисодий иттифоқи судига мурожаат қилганда тўланадиган бож миқдорини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор.
-
“2023 йилда Евросиё иқтисодий иттифоқи органларида ташқи аудит (назорат) натижалари тўғрисида”ги қарор.
-
“Евросиё иқтисодий иттифоқи бюджетининг 2023 йилги ижроси тўғрисидаги ҳисобот тўғрисида”ги қарор.
-
“Евросиё иқтисодий иттифоқига 10 йил” медали билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарор.
-
“Евросиё иқтисодий иттифоқи органларига раислик қилиш тўғрисида”ги қарор.
-
"Евросиё иқтисодий иттифоқи доирасида хизматларнинг ягона бозори фаолияти тўғрисида"ги буйруқ.
-
“Евросиё иқтисодий иттифоқи доирасида алоҳида хизмат кўрсатиш тармоқларини либераллаштириш режаларини амалга ошириш тўғрисида”ги буйруқ.
-
“Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш вақти ва жойи тўғрисида”ги буйруқ.
Эслатиб ўтамиз, Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи мақомида иштирок этган Мирзиёев сайёҳлик алмашинувларини рағбатлантириш мақсадида ЕОИИ давлатлари фуқароларига Ўзбекистонга ички ҳужжатлар билан кириш имконини берувчи тартибни жорий этишга тайёрлигини билдирганди.
LiveБарчаси
АҚШ долларининг расмий курси пасайди.
27 Декабрь