ЕИда янги раҳбарият борасида келишмовчилик бўлмоқда

Олам

image
“Дунёнинг энг қудратли аёли” деб аталувчи Урсула фон дер Ляйен ҳақида нималар маълум? north_east

“Дунёнинг энг қудратли аёли” деб аталувчи Урсула фон дер Ляйен ҳақида нималар маълум?

Европа Иттифоқининг Брюсселдаги саммити иштирокчилари ЕИнинг янги раҳбариятини тайинлаш бўйича якуний келишувга эриша олмади. Бу ҳақда Европа кенгаши президенти Шарль Мишель маълум қилди.

DPA агентлигининг дипломатлар ўртасидаги манбаларига кўра, келишмовчилик сабабларидан бири Германия Христиан Демократик Иттифоқи ва Христиан-Ижтимоий Иттифоқини ўз ичига олган ўнг марказчи Европа Халқ партияси вакиллари Европа кенгаши президенти лавозимига тайинлаш бевосита беш йил муддатга белгиланмаслигини талаб қилиши билан боғлиқ. Бу Европа Халқ партияси икки ярим йил ичида ушбу лавозимга даъво қилиши мумкинлигини англатади. Бироқ социал-демократлар бу таклифга қўшилмаган. 

Европа Халқ партияси жорий йилнинг июнь ойи бошида бўлиб ўтган Европа парламенти сайловларида энг кучли сиёсий кучга айланди. Шунинг учун унинг етакчи номзоди Урсула фон дер Ляйен яна беш йил давомида ЕИ комиссияси раиси лавозимида қолиши мумкин. 

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича олий вакили лавозимига Эстония Бош вазири Кая Каллас, ЕПдаги иккинчи йирик фракция, яъни Социал-демократлар партияси вакили, Португалиянинг собиқ бош вазири Антониу Коштанинг номзоди эса Европа Кенгаши раиси лавозимига кўриб чиқилмоқда.

Маълумот учун, Европа Иттифоқи давлат ва ҳукумат раҳбарларининг навбатдаги учрашуви келаси ҳафта охирида бўлиб ўтади. Европа Иттифоқининг энг юқори лавозимларига номзодлар яна муҳокама қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made