ЕИ Ўзбекистонга нисбатан санкция қўллашни режалаштирмоқда – “Bloomberg”

Жамият

image

Европа Иттифоқи “Россия ҳарбий-саноат мажмуасини Украинага қарши урушда қўллаб-қувватлаётган” бир қатор давлатлар, хусусан, Ўзбекистонга нисбатан ҳам санкциялар жорий қилиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди

Маълум қилинишича, Иттифоқ илк бора Россия урушда фойдаланиши мумкин бўлган товарлар ва технологияларни етказиб беришда гумон қилинган Хитой фирмаларига нисбатан чораларни ишлаб чиқади. Бундан ташқари, Иттифоқ ижроия қўмитаси аъзо давлатлардан санкциялар рўйхатига 35 га яқин субъект, жумладан, Гонконг, Арманистон, Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари компанияларини ҳам қўшишни сўраган. 

Европа Комиссиясига кўра, юқоридаги субъектлар “Россия ҳарбий-саноат мажмуасини Украинага қарши босқинчилик урушида бевосита қўллаб-қувватламоқда”. Ҳужжатлардан бирида айтилишича, “икки мақсадли товарлар ва технологиялар, шунингдек, Россиянинг мудофаа ва хавфсизлик секторини технологик яхшилашга ҳисса қўшиши мумкин бўлган товарлар ва технологияларга нисбатан қатъий экспорт чекловларини” талаб қилади. Рўйхатга Москва учун урушда фойдаланиладиган учувчисиз учиш аппаратлари етказиб бераётган бир неча Эрон ва Россия фирмалари ҳам киритилади. Шунингдек, Хитой компанияларига нисбатан илк марта санкциялар қўлланади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияга икки мақсадли техникаларни қайта экспорт қилиб, унга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам берган давлатларга нисбатан чора кўрилиши айтилганди. Шу мақсадда Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича вакили Қирғизистон ва Қозоғистонга келган. Бундан ташқари, санкциялар бўйича вакил Ўзбекистонда ҳам бўлиб, Шавкат Мирзиёев билан учрашганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон санкция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг