Япониядаги ўзбекистонлик талабаларга Президент совғалари топширилди

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Японияга ташрифи доирасида Нагоя университетига боргани ва университет фаолияти билан танишиб, унинг президенти Сейичи Мацуо билан учрашгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Нагоя университетига келган вақтида бу ерда ўқиётган ўзбекистонлик талаба ва тадқиқотчилар билан учрашди.

ЎзАнинг ёзишича, Японияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларга Президент совғалари топширилди. Тадбирда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Акмал Бурҳонов, Ўзбекистон Фанлар академияси президенти Беҳзод Йўлдошев, Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов Тошкент давлат техника университети ректори Садриддин Туробжонов иштирок этди. 

Японияда ўқиётган ўзбекистонлик талабаларга Президент совғалари топширилди

Акмал Бурҳонов Ўзбекистон Япония билан таълим соҳасида изчил ҳамкорлик олиб бораётгани, бунинг натижасида кўплаб ўзбекистонлик ёшлар ушбу мамлакатда таҳсил олиб, ўз билим ва салоҳиятини намоён этаётганини таъкидлади. Ўзбекистоннинг бу ёшлардан умиди катта экани, улар келгусида замонавий илм-фан йўналишлари, юқори технологиялар бўйича эгаллаган билимларини юртимизга сафарбар қилишга тайёр экани қайд этилди.

Шундан сўнг талаба ёшларга Президент совғалари – замонавий компьютерлар топширилди.

“Биз, ёшларга кўрсатган юксак эътибори учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирамиз. Япониядан етук мутахассислар бўлиб қайтиб, юртимизни янада тараққий эттириш йўлида бор билим ва тажрибамизни ишга соламиз”, дейди Нагоя университети докторанти Умида Ҳусаинова.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Нагоя университети

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг