Японияда кучли ёмғир бошланди. 64 минг киши уйсиз қолиши мумкин (фото)

Олам

image

Япониянинг Фукуи префектурасида кучли ёмғир кузатилмоқда. Бу ҳақда NHK телеканали маълум қилди. 

Фукуи марказий ҳокимияти 64 минг кишига уйларини тарк этиш ва эвакуация марказларига кўчишни тавсия қилган. Тавсиялар асосан тоғли ҳудудлардаги аҳолига берилган. Ҳудудларнинг бирида 120 киши кўчки туфайли қамалда қолган. Айни пайтда уларга қутқарув гуруҳлари юборилган. 

Фукуидаги кучли ёмғирларнинг интенсивлиги соатига 80-100 миллиметрга етиши айтилган. Ёмғир туфайли бир нечта темир йўл линияларида поездлар ҳаракати тўхтатилган. Электр узилишлари ва йўлларни сув босиши ҳолатлари қайд этилган. 

Аввалроқ, Покистонда кучли ёмғир ёғиши оқибатида сув тошқини юз бергани, оқибатда икки киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар бергандик.  

Маълумот ўрнида, глобал иқлим ўзгариши фонида кўплаб давлатларда кучли ёмғирлар ёғиши оқибатида сув тошқинлари кузатилмоқда. Сўнгги кунларда Европанинг бир қатор давлатларида ҳам ушбу табиий офат кузатилди. Биргина Германиянинг ўзида 150 дан ортиқ одам сув тошқинлари қурбонига айланди. Бундан ташқари, Хитойда ҳам қарийб 140 киши ушбу табиий офат оқибатида ҳалок бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония ёмғир

Баҳолаганлар

145

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг