Европа офат ичида: сув тошқинлари тугамай торнадолар бошланди (видео)

Олам

image

Бугун, 22 июль куни эрталаб Қора денгиз қирғоқларида кучли торнадо содир бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, торнадо Қора денгизнинг Сочидаги қисмида содир бўлган. Бироқ денгизда ҳосил бўлган торнадо тез орада тугаган. 

Маълум қилинишича, ушбу ҳодисага дам олувчилар ва маҳаллий аҳоли гувоҳ бўлган. Худди шундай ҳолат, Украинанинг Кирилловка азов қирғоқларида кузатилган. 

Аввалроқ, россияликлар июль ойида Сочининг Кубан курортида ёмон об-ҳаво кузатилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилганди. Жорий йилнинг 22-23 июль кунлари эса курорт ҳудудларида жала ёғиши, момақалдироқ бўлиши, шунингдек, дўл ёғиши кутилмоқда. Маҳаллий аҳоли ва туристлар ҳам торнадо хавфи ҳақида огоҳлантирилган.

Эслатиб ўтамиз, кучли ёмғирлар натижасида сув тошқинлари ва селлар вужудга келмоқда. Шундай табиий офатлар Европанинг бир қатор давлатлари, жумладан Россия, Германия, Италия ва Австрия ҳудудларида кузатилган. Қайд этиш керакки, сув тошқинлари, айниқса, Германияни анча қийин аҳволга солиб қўйди: 4-5 миллиард евро моддий зарар, 175 дан ортиқ қурбон.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

174

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг