Германияда тошқин қурбонлари сони яна ортди. Меркель вайрон бўлган жойларга борди
Олам
−
19 Июль 2021
5321Германиянинг ғарбий қисмида тошқинлар туфайли ҳалок бўлганлар сони камида 164 кишини ташкил қилмоқда. Бу ҳақда “Focus” онлайн журнали хабар берган.
Кобленц шаҳри полицияси Матбуот котибининг сўзларига кўра, камида 749 киши жароҳат олган.
Шу билан бирга, Рейнланд-Пфальц штатидаги Альтенар жамоатчилиги мэри Корнелия Вейганд тўфон туфайли жиддий зарар кўрган коммунада узоқ вақт давомида ичимлик суви бўлмаслигидан хавотирланган.
“Баъзи жойларда бир неча ҳафта ёки ҳатто ойлар давомида ичимлик суви етишмаслиги мумкин”, деган Вейганд.
Маълумотларга кўра, Германия канцлери Ангела Меркель мамлакатнинг тошқинлардан энг кўп зарар кўрган ҳудудларига ташриф буюрган. У Рейнланд-Пфальц федерал штатидаги Арвайлер туманига келиб, у ерда жароҳатланганлар ва фавқулодда вазиятлар ходимлари билан суҳбатлашган.
Маълумот ўрнида, Ғарбий Европада сўнгги 20 йил ичидаги энг катта тошқин содир бўлди. Германиядан ташқари, Бельгия ва Нидерландия ҳам зарар кўрди. Кучли ёмғирлар Австрия, Швейцария, Франция ва Буюк Британияни қамраб олди.
Аввалроқ, Германиянинг Шимолий Рейн-Вестфалия федерал штатида жойлашган Хюкесваген шаҳридаги корхоналардан бирида тошқинлар туфайли нефть ва нефть маҳсулотлари тўкилиб кетгани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь