Германиядаги тошқин: қурбонлар сони соат сайин ортмоқда 

Олам

image

Германияда кучли тошқиндан ҳалок бўлганлар сони 93 кишига етди, 1300 дан ортиқ киши эса бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда “Bild” нашри хабар берган.  

Таъкидланишича, Шимолий Рейн-Вестфалияда 43 киши, Рейнланд-Пфальцда эса 50 киши вафот этган. 

“Афсуски, бу рақамлар ортиши хавфи бор”, деган маҳаллий полиция вакили. 

Қайд этилишича, қидирув ва тиклаш ишлари давом этмоқда, уларга ҳарбийлар жалб қилинган. Ўнлаб турар жой бинолари вайрон бўлган, улар сув остида қолган ёки жиддий зарар кўрган. Поездлар ҳаракати тўхтатилган, магистрал йўллар тўсиб қўйилган. Рейн кемалар ўтиши учун ёпилган. 

Таъкидланишича, қўшни Бельгияда ҳам қурбонлар бор. Мамлакат расмийлари 11 жасад топилгани ҳақида хабар берган. Мамлакатнинг шарқи, айниқса, Маас дарёси ҳавзаси ҳам кучли ёғингарчилик туфайли сув остида қолган. 

Эслатиб ўтамиз, Бернд циклони туфайли жорий йилнинг 12 июль куни Германияга кучли ёмғир ёғганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

тошқин қурбон

Баҳолаганлар

156

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг