Германияда кучли тошқин туфайли етти киши ҳалок бўлди (видео)

Олам

image

Германияда кучли ёмғир ва тошқин натижасида камида етти киши ҳалок бўлди, тахминан 50-60 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда “Hamburger Morgenpost” онлайн портали хабар бермоқда.  

Манбада келтирилишича, Бернд циклони туфайли жорий йилнинг 12 июль куни мамлакатга кучли ёмғир ёғган. Табиий офатнинг асосий зарбаси Германиянинг ғарбий ва жануби-ғарбий минтақаларига урилган, кўчалар сув остида қолиб кетган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, Рейнланд-Пфальцдаги Арвайлер округида тўрт киши ҳалок бўлган, Аденау шаҳри яқинидаги Шульд коммунасида олтита уй вайрон бўлган, 50-60 киши бедарак йўқолган. 

Бундан ташқари, бошқа уйлар ҳам вайрон бўлиш хавфи остида. Полиция ҳали ҳам бедарак йўқолганларнинг аниқ сонини ўрганмоқда. Нашр яна уч киши қайси вилоятларда вафот этганига аниқлик киритмаган. 

Аввалроқ, Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Аксий туманида кучли сел саккиз кишини оқизиб кетгани ҳақида хабар бергандик. 

 

Мақола муаллифи

Теглар

Германия тошқин

Баҳолаганлар

103

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made