Қирғизистонда кучли сел саккиз кишини оқизиб кетди (видео)
Олам
−
13 Июль 2021
12371Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Аксий туманида кеча, 12 июль куни кучли сел саккиз кишини оқизиб кетди. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берган.
Таъкидланишича, етти кишининг жасади топилган. Маълумотларга кўра, ҳалок бўлганларнинг олти нафари бир оила аъзоси ҳисобланган.
Қайд этилишича, ҳозирда 2016 йилда туғилган қизнинг жасадини қидириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Таъкидланишича, сел тошқини икки жойда юз берган: Жолборст қишлоғида сел кўприкни вайрон қилган ва йўлларни ювиб кетган. Шунингдек, соат 20:30 да кучли ёмғир туфайли сел Мал-Қалди яйловига олиб борадиган йўлни ювиб кетган.
LiveБарчаси