Ғарбий Европадаги тошқин Австрия ва Чехияга ҳам етиб борди. Қурбонлар сони ортмоқда (видео)
Олам
−
19 Июль 2021
6095Германияда бошланган сув тошқинлари Ғарбий Европа минтақаси бўйлаб кенгайиб бормоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, Бельгия, Голландия, шунингдек Австрия ва Чехияда ҳам тошқинлар кузатилмоқда. Табиий офат қурбонлари сони ҳам ортиб бормоқда.
Мутахассислар фикрича, Ғарбий Европада охирги 20 йил ичидаги энг катта тошқин содир бўлди, ундан Германия, Бельгия ва Голландия жабр кўрди. Бундан ташқари, Швейцария, Франция ва Буюк Британияда кучли ёғингарчилик давом этмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, тошқин Австрия ва Чехияга ҳам етиб борган. Германияда тошқин қурбонлари сони 156 кишига етган, 670 киши жароҳатланган ва мингдан ортиқ киши бедарак йўқолган.
Бельгияда ҳозиргача ҳалок бўлганлар сони 31 кишини ташкил этмоқда. 163 киши эса бедарак йўқолган. Шунингдек, Австрияда ҳам бир киши тошқин қурбони бўлган — уни дарё оқизиб кетган ва топилганда ўлик ҳолатда бўлган.
“Bild” нашрининг хабар беришича, Германиянинг Шимолий Рейн-Вестфалия федерал штатида жойлашган Хюкесваген шаҳридаги корхоналардан бирида нефть ва нефть маҳсулотлари тўкилиб кетди.
Расмийларнинг фикрига кўра, нефть маҳсулотларининг тўкилиши тошқинлар омборхоналарга зарар етказгани туфайли юз берган.
Нефть билан ифлосланган сув маҳаллий сув омборларига кириши мумкин бўлгани сабабли, расмийлар ушбу сув омборларига ташриф буюриш, уларда чўмилиш, балиқ овлаш ва қайиқда юришни тақиқлаб қўйди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15