Покистон пойтахти дарёга айланди. Имрон Хон халқига мурожаат билан чиқди (видео)
Олам
−
28 Июль 2021
13424Покистонда кучли ёмғир ёғиши оқибатида сув тошқини юз берди. Оқибатда икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Dawn” нашри ёзмоқда.
Қайд этилишича, бугун, 28 июль куни мамлакат пойтахти Исломободда кучли ёмғир туфайли вужудга келган тув тошқини она-боланинг ҳаётига зомин бўлган.
Мамлакатда юз берган фавқулодда вазиятга Покистон Бош вазири Имрон Хон эътибор қаратиб, муссон ёмғирлари мавсумида аҳолини “ўта эҳтиёткор бўлишга” чақирган.
“Мен барча жавобгар идораларга, шу жумладан Табиий офатлар пайтида бошқарув миллий агентлигига юқори тайёргарлик ҳолатида бўлишни буюрдим”, дея ёзади Имрон Хон ўзининг Twitter саҳифасида.
With the heavy monsoon rains I want to alert and caution our citizens to take special care. I have also directed all the relevant reponse agencies including NDMA to be on high alert with ready & rapid emergency response actions.
— Imran Khan (@ImranKhanPTI) July 28, 2021
Маълумот ўрнида, глобал иқлим ўзгариши фонида кўплаб давлатларда кучли ёмғирлар ёғши оқибатида дунё шаҳарлари бўйлаб сув тошқинларига кузатилмоқда. Сўнгги кунларда Европанинг бир қатор давлатларида ҳам ушбу табиий офат кузатилди. Биргина Германиянинг ўзида 150 дан ортиқ одам сув тошқинлари қурбонига айланди. Бундан ташқари, Хитойда ҳам қарийб 140 киши ушбу табиий офат оқибатида ҳалок бўлди.
LiveБарчаси