Япония қирғоқларида 6,9 магнитудали зилзила содир бўлди

Олам

image

Япониянинг Огасавара оролларидан ғарбда, асосий Хонсю ороли қирғоқларидан 700 км узоқликда, Тинч океанида 6,9 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Миллий метеорология бошқармаси хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, манба 540 км чуқурликда бўлган. Ер силкинишлари Огасавара оролларида сезилган, бироқ Токиода ҳам кичик тебранишлар қайд этилган.

Ўз навбатида, Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази зилзила кучини 6,5 баллга баҳоламоқда.

Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ, сунами хавфи ҳам эълон қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, шу ой бошида Тайванда юз берган 7,2 магнитудали кучли зилзила оқибатида 1038 киши жабрланганди. 5 апрель куни АҚШнинг шарқий қирғоғида Нью-Жерси штатида 40 йил ичидаги энг кучли 4.8 балли зилзила содир бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония зилзила Огасавара

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг