Янгиланган WBA рейтингида 3 нафар ўзбек боксчиси пешқадам бўлди

Спорт

image

Ўзбекистонлик профессионал боксчилар Ҳасанбой Дўсматов, Муроджон Аҳмадалиев ва Шаҳрам Ғиёсов ўз вазн тоифаларида Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) рейтингида 1-ўринни эгаллади. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

Янгиланган рейтингга умумий 8 нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси киритилди. Супер ярим ўрта вазнда Исроил Мадримов чемпион ҳисобланади. 

Минимал вазнда Ҳасанбой Дўсматов, ярим ўрта вазнда Шаҳрам Ғиёсов ва биринчи ярим енгил вазнда Муроджон Аҳмадалиев етакчилик қилмоқда.

Июнь ойи якунларига кўра WBA рейинги:

Ҳасанбой Дўсматов – (минимал вазн) 1-ўрин (ўтган ойда 1-ўрин);
Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим енгил вазн) – ўтган ойдаги сингари 1-ўрин;
Муҳаммад Шехов (биринчи ярим енгил вазн) – 10-ўрин (ўтган ойда ҳам 10-ўрин);
Отабек Холматов (ярим енгил вазн) – 5-ўрин (ўтган ойда 4-ўрин эди);
Ботир Аҳмедов (супер енгил вазн) – 13-ўрин (ўтган ой 10-ўринда эди);
Шаҳрам Ғиёсов (ярим ўрта вазн) – ўтган ойдаги сингари 1-ўрин;
Исроил Мадримов (супер ярим ўрта вазн) – вазн чемпиони;
Бектемир Мелиқўзиев (супер ўрта вазн) – 5-ўрин (ўтган ой 4-ўринда эди).


Мақола муаллифи

Теглар

Шаҳрам Ғиёсов Муроджон Аҳмадалиев Ҳасанбой Дўсматов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг