Яна уч вилоят ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди

Жамият

image

Кеча, 9 март куни Навоий, Фарғона ва Бухоро вилоятлари ҳокимларига янги ўринбосарлар тайинланди.

Навоий вилояти ҳокимининг қарори билан Малика Тожиевна Мамадиёрова вилоят ҳокимининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Малика Мамадиёрова ушбу тайинловга қадар Навоий вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари – вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасида ишлаб келаётган эди.

Бухоро вилояти ҳокимининг қарори билан Фируза Баҳодирхоновна Иброҳимова вилоят ҳокимининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Фируза Иброҳимова 1970 йил 24 ноябрда Бухоро шаҳрида туғилган. 1992 йилда Бухоро давлат педагогика институтини тугатган. У ушбу тайинловга қадар вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Камила Анваровна Кавланова Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.

Камила Кавланова 1962 йилда Марғилон шаҳрида туғилган. 1983 йилда Тошкент давлат маданият институтини тамомлаган.

У тайинловга қадар Тошлоқ тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари – туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.

Аввалроқ, ХоразмАндижонСамарқанд, Тошкент, Жиззах, Сирдарё Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимларига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига янги ўринбосар тайинлагани ҳақида хабар берған эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг