Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳокимларига ҳам янги ўринбосарлар тайинланди

Жамият 4122
image

Бугун, 9 март куни Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳокимларига аёллар билан ишловчи ўринбосарлар тайинланди. 

Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимига Зуҳра Тўраевна Мирғозиева тайинланди. 

Зуҳра Мирғозиева 2009 йилдан 2020 йилга қадар Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимлигида турли масъул лавозимларда ишлаган. Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар эса Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари  лавозимида фаолият юритиб келган. 

Жиззах вилояти ҳокимига Назира Абдусатторовна Мухторова ўринбосар этиб тайинланди. У оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажаради. 

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар, у 2020 йил февраль ойидан вилояти ҳокими ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган. 

Шунингдек, Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимига Наргиза Келдибековна Тожибоева тайинланди.

Наргиза Тожибаева ушбу тайинловга қадар вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.

Аввалроқ, Хоразм, Андижон, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилояларида ҳокимларга ҳам янги ўринбосарлар тайинлагани ҳақида хабар берған эдик.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 79
Рейтинг: 3
t
×