Қашқадарё ва Сурхондарё ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди

Жамият 4475
image

Бугун, 9 март куни Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳокимларга янги ўринбосарлар тайинланди. 

Қашқадарё вилояти ҳокимига Комила Зайдуллаевна Карамова ўринбосар этиб тайинланди. У оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажаради. 

Комила Карамова тайинловга қадар 2020 йилдан вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари - вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасида ишлаган. 

Шунингдек, Сурхондарё вилояти ҳокимига Зулхумор Абдирашидовна Хидирова ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Аввалроқ, Хоразм, Андижон ва Самарқанд вилояларида ҳокимларга ҳам янги ўринбосарлар тайинлагани ҳақида хабар берған эдик.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 126
Рейтинг: 3
t
×