Қашқадарё ва Сурхондарё ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
Жамият
−
09 Март 2022 8148 1 дақиқа
Бугун, 9 март куни Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳокимларга янги ўринбосарлар тайинланди.
Қашқадарё вилояти ҳокимига Комила Зайдуллаевна Карамова ўринбосар этиб тайинланди. У оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажаради.
Комила Карамова тайинловга қадар 2020 йилдан вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари - вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасида ишлаган.
Шунингдек, Сурхондарё вилояти ҳокимига Зулхумор Абдирашидовна Хидирова ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Аввалроқ, Хоразм, Андижон ва Самарқанд вилояларида ҳокимларга ҳам янги ўринбосарлар тайинлагани ҳақида хабар берған эдик.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь