Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши Раисига ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Бугун, 9 март куни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишни ташкилий масала кўрилди. Бу ҳақда Вазирлар Кенгаши матбуот хизмати хабар берди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиуми қарори билан Аҳмедова Марям Халилаевна Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раҳбари этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Марям Аҳмедова Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Аввалроқ, Хоразм, Андижон, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимига ҳам янги ўринбосар тайинлагани ҳақида хабар берған эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов

Баҳолаганлар

70

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг