Яна бошланди: Арманистондан ҳужум пайтида Озарбайжоннинг бир нафар аскари ўлдирилган

Олам

image

Олти кишилик Арманистон қуролли гуруҳи Озарбайжон таркибига кирган Ағдам вилояти Хўжавенд туманидаги қишлоқда жойлашган Озарбайжон армиясининг бўлинмаларига ҳужум қилган. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Facebook саҳифада хабар берилди.

Бўлим маълумотларига кўра, ҳужум 27 декабрь куни соат 15: 30 да содир этилган. Оқибатда Озарбайжон армиясининг аскари Эльмир Райиль Ганбаров ҳалок бўлган. Яна бир ҳарбий хизматчи Эмин Сулаймон Алиев жароҳат олган ва касалхонага эвакуация қилинган.

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги гуруҳнинг Арманистондан томонидан қилинган ҳаракатлари ноқонуний эканиини таъкидлаган. Ҳужум уюштирганларнинг барчаси йўқ қилинган.

“Агар бундай ҳолат такрорланса, Озарбайжон армияси қатъий чоралар кўради”, дейилади вазирлик хабарида. Ереван ҳали бу маълумотга изоҳ бермади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 сентябрь куни Арманистон ва Озарбайжон Тоғли Қорабоғда ҳарбий ҳаракатларни бошлаганди. Ҳар икки томон ҳам бир-бирини ташвиқотда айблаб, тўлиқ ёки қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилганди.

9 ноябрь куни Россия ва Озарбайжон Президентлари Владимир Путин, Илҳом Алиев ҳамда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш тўғрисида қўшма баёнотни имзоладилар.

Баёнотга кўра, Арманистон ва Озарбайжон эгаллаб турган позицияларида тўхтади, кейин бир қатор туманлар Баку назорати остига ўтиши белгиланди. Сулҳга кўра, томонлар ўзаро асирлар, ярадорлар ва ҳалок бўлганларнинг жасадларини алмашишни аллақачон бошлади. 

Шунингдек, 1960 кишидан иборат Россия тинчликпарвар кучлари алоқа линияси ва Қорабоғни Арманистон билан боғлайдиган Лочин йўлаги бўйлаб жойлаштирилди.

Шунга қарамай, Арманистон ва Озарбайжон ҳарбийлари ўртасида қуролли тўқнашувлар давом этмоқда. 11 декабрь куни Арманистон ва Озарбайжон кучлари бир-бирига қарата ўт очди. Оқибатда бир неча киши ҳалок бўлди, камида ўнта арман аскари асирга олинди. Кейинчалик тўқнашув рус тинчликпарвар кучларининг ҳаракатлари билан тўхтатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қорабоғ можароси

Баҳолаганлар

311

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг